Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Асакабанк” акциядорлик жамияти бошқаруви раисига ўринбосар тайинланди

A A A
“Асакабанк” акциядорлик жамияти бошқаруви раисига ўринбосар тайинланди

Салиев Шерзод Икромович — “Асакабанк” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Салиев тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир котибиятининг Таҳлилий материалларни тайёрлаш хизмати бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, у меҳнат фаолиятини 2010 йилда АТ “Асакабанк”нинг инвестицион компанияси — “Asaka Investment”да мутахассис сифатида бошлаган. 2015-2017 йилларда АТ “Асакабанк”да бош мутахассис, бўлим бошлиғи, 2018-2022 йил Вазирлар Маҳкамасининг Банк тизимини ислоҳ қилиш ва кредитлаш масалалари бўйича бош мутахассиси, Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Киритилди: 20:16 29.11.2023. Ўқилди: 1772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!