Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков ОАВда Суриянинг собиқ президенти Башар ал-Ассаднинг Москвани тарк этиши тақиқлангани ва унинг молиявий жамғармалари музлатиб қўйилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Песков, шунингдек, Асаднинг рафиқаси Асма Асад Россияни тарк этиш учун зудлик билан рухсат сўрагани ва Лондонга боришни орзу қилгани ҳақидаги нашрларни рад этди. 2000 йилда турмуш қуришдан олдин у Буюк Британиядаги ЖП Морган компаниясида молиявий брокер бўлиб ишлаган. Бир қатор нашрларга кўра, Асаднинг рафиқаси гўёки ажрашиб, Британияга қайтмоқчи.
🗣 Матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берар экан, Песков қисқача шундай деди: “Йўқ, бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди”.