Сурия ҳукумати раҳбари Башар Асад Идлиб халқи ва шаҳар ҳимоячиларига ўлим билан таҳдид қилди.
Асад ТАСС ахборот агентлиги уюштирган суҳбатда идлибликларга “Ё таслим бўлиш ёки ўлим” деган.
Асаднинг сўзларига кўра, Идлиб уларнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. У Сурия озодлик қўшини аъзоларини ва шаҳар ҳимоячиларини террорчи деб ҳисоблаган.
Асад Идлиб шаҳри ҳимоячиларига таҳдид қилиб, агар ҳукумат билан иттифоқда бўлмаса уларнинг ишларини тугатишини айтган. Ҳукуматнинг нишонида Идлиб турганини таъкидлаган.
У ҳукумат ҳужумларидан қочиб Идлибга жойлашган минглаб қочқинлар ҳақида “Террорчилар қаерда бўлса ҳам лозим бўлган ишни қиламиз”, деб, 3 миллион қочқинни террорчи деб атаб, уларга таҳдид қилган.
Manba: azon.uz