🔸 Суриянинг Хмеймим ва Тартус шаҳарларидаги Россия ҳарбий базалари Москванинг собиқ СССРдан ташқаридаги ягона ҳарбий форпостлари ҳисобланади. Экспертларнинг фикрича, улар Кремлнинг Африка ва Яқин Шарқдаги ҳаракатларида асосий роль ўйнайди. Аммо Башар ал-Ассад режими қулагандан кейин бу базаларнинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда. Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан 10 январь куни Москва Суриядаги иккита базадаги ҳарбий мавжудлигини аллақачон қисқартирганини маълум қилди.
🔸 Россия ёлланма аскарлари ҳарбий режимларга Саҳел мамлакатларида назоратни сақлаб қолишда ёрдам бермоқда, дейди кузатувчилар. Control Risks таҳлилчиси Беверли Очиэнгга кўра, Россия ҳарбийларининг Суриядаги мавжудлиги қисқаргани сабабли Нигер ва Буркина-Фасо потентциал хавф зонасида. "Улар маҳаллий кучларни тайёрлашни бошлашлари ёки барқарорликни оширишнинг бошқа йўлларини излашлари керак.
🔸 Айни пайтда Судандаги фуқаролар урушида билвосита иштирок этишдан Кремл фойда кўради, дейди немис сиёсатшуноси Хагер Али. Можаронинг ҳар икки томонига қурол етказиб бериш орқали Россия Судандаги олтин конларига кириш имкониятига эга бўлди ва Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш йўлларини қидираётган Москва учун олтин тобора муҳим омилга айланиб бормоқда. "Суданда урушни қўзғатиш Россия иқтисодиётини доллардан мустақил бўлишига ва халқаро санкцияларга қарши туришига ёрдам беради", деди Али DW нашрига берган интервьюсида.
🔸 Москва 2000 га яқин рус қўшинлари жойлашган Ливия орқали Саҳелга кириши мумкин. Ливия Россия Федерацияси учун муҳим базадир, чунки расмий ҳукуматнинг чекланган имкониятлари бу ерда ёлланма аскарларга бемалол ҳаракат қилиш имконини беради, деди сиёсатшунос Али. Бироқ Суриядан Ливияга ўтиш Москва учун осон бўлмайди, дея огоҳлантиради у.