Англиянинг арвоҳлар билан тўлиб-тошган Бодмин турмаси энди меҳмонхонага айлантирилар экан. Маҳаллий йўлбошловчилар туристларга мазкур бинодаги шарпалар ҳақида огоҳлантиришни бурчлари деб билишади.
Ташлаб қўйилган ва хароба бу турма Жон Колл томонидан режалаштириб қурилган бўлиб, 1779 йилда француз асирлари сақланган. У деярли 150 йил давомида фаолият юритиб, 1927 йилда ёпиб қўйилди. Бу пайт оралиғида унда 50 та ўлим жазоси ижро этилган.
Ҳозирги кунда маҳаллий гидлар мазкур бинодаги шарпалар ҳақида тобора кўпроқ бонг урмоқдалар. Ҳатто 2017 йилда британиялик "арвоҳлар овчиси" Тони Фергюсон улардан бирини суратга олишга ҳам муваффақ бўлган. Фергюсоннинг сўзларига кўра, у ўз камерасини коридорда ёқилган ҳолда қолдириб, ўзи кетган. Шу вақт оралиғида эса камерага шарпа тушиб қолган.
Янги қурилажак меҳмонхонада 63 та хона бўлиши белгилаб қўйилган. Меҳмонхонага кўпроқ ёруғлик тушиши учун янги бинонинг томи шишадан қилиниши режалаштирилган.
Manba: ru.tsn.ua