Бугун 22 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Арсенал» АПЛ янги мавсумини йирик ғалаба билан бошлади

«Арсенал» АПЛ янги мавсумини йирик ғалаба билан бошлади

Англия Премьер-лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми 1-туридан ўрин олган баҳсда амалдаги чемпион «Арсенал» ўз майдонида Фрэнк Лэмпард бошчилигидаги «Ковентри Сити» жамоасини қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Учрашувдаги ҳисоб 15-дақиқада Кай Хаверц томонидан очилди. 23-дақиқада Букайо Сака лондонликларнинг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлим бошида, 49-дақиқада жамоа сардори Мартин Эдегор якуний ҳисобни ўрнатди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Микель Артета шогирдлари 85 очко жамғариб, Англия чемпионига айланган эди. Чемпионшипда 95 очко билан ғолиб бўлган «Ковентри Сити» эса элитага қайтди.

Кейинги турда «Арсенал» 31 август куни сафарда «Астон Вилла» меҳмони бўлади, Лэмпард жамоаси эса 29 август куни ўз майдонида «Халл Сити»ни қабул қилади.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!