Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Арманистоннинг мақсади ЕОИИдан чиқиш эмас, балки...

Арманистоннинг мақсади ЕОИИдан чиқиш эмас, балки...

Арманистоннинг мақсади ЕОИИдан чиқиш эмас, балки ЕИга аъзо бўлишдир — Пашинян.

"Бир вақтнинг ўзида ҳам у ерда, ҳам бу ерда аъзо бўлиб бўлмайди. Ҳозир қарор қабул қилиш зарурати йўқ. Агар эҳтиёж бўлмаса, бундай қадамга нима учун бориш керак?", — деди у.

Бош вазир Германияга ташрифидан сўнг Россияга йўл олади ва у ерда ЕОИИ Ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этади.

"Биз ЕИ билан муносабатларни чуқурлаштирмоқдамиз, аммо шу ердан мен Москвага кетяпман. Бу мос келадими? Амалда — ҳа. Вақти келганда, номувофиқлик пайдо бўлганини англасак, ўшанда қайси қарорни қабул қилиш ҳақида ўйлаб кўрамиз", — деди Никол Пашинян.

Киритилди: 14:03 11.12.2025. Ўқилди: 1482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!