Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Арманистонда сайлов олдидан оммавий ҳибсга олишлар бошланди

Арманистонда сайлов олдидан оммавий ҳибсга олишлар бошланди

Арманистон коррупцияга қарши кураш қўмитаси томонидан қўзғатилган жиноий иш доирасида саккиз киши сайлов учун пора бериш ва олиш, шунингдек, сайловолди даврида хайрия қилиш тақиқини бузганликда гумонланиб, қўлга олинди.

Бу ҳақда Арманистон ОАВлари хабар берди.

Маълумотларга кўра, қўлга олинганлар орасида сайловолди ташвиқоти иштирокчилари ва уларнинг шериклари ҳам бор. Текширув доирасида икки сиёсий куч идоралари, шунингдек, бир қатор шахсларнинг хонадонларида тинтувлар ўтказилди.

"Тинтувлар чоғида тергов учун аҳамиятли бўлган ҳужжатлар, жумладан, фуқароларнинг паспорт маълумотлари рўйхати ва қўлда ёзилган ёзувлар олиб қўйилди. Қўлга олинганлардан 3 нафари юқорида қайд этилган эпизодларга иқрор бўлди", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳибсга олинганларнинг икки нафарига нисбатан четга чиқмаслик тўғрисида ёзма равишда эҳтиёт чораси танланган. Қолган 6 нафар айбланувчига нисбатан маъмурий назоратга олиш тўғрисида илтимоснома киритилди.

Гюмри оқсоқоллар кенгашига муддатидан олдин сайловлар 30 мартга белгиланган. Аввалроқ Арманистонда “Она Арманистон” мухолифат блокининг 12 нафар тарафдори ҳибсга олингани хабар қилинганди. Ҳибсга олинган блок фаолларидан бири Эммак Григорян озод этилди.

Киритилди: 23:39 27.03.2025. Ўқилди: 959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!