Арманистон ва Греция Ҳиндистондаги мудофаа лойиҳаларига сармоя киритмоқчи.
The Times of India хабарига кўра, бу масала яқинда Афинада бўлиб ўтган кўргазмада уч давлат делегациялари томонидан муҳокама қилинган. Гап Ҳиндистон юқори технологияли қурол ишлаб чиқаришни жамламоқчи бўлган Уттар-Прадеш штатидаги кенг кўламли мудофаа йўлаги доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларда иштирок этиш ҳақида бормоқда.