Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Арманистон ҳаво ҳудудини вақтинча ёпмоқчи

Арманистон ҳаво ҳудудини вақтинча ёпмоқчи

3-5 май кунлари Арманистонда умумий авиация рейслари вақтинча тақиқланади.

Арманистон Республикаси Фуқаро авиацияси қўмитасининг маълумотларига кўра, чеклов мамлакатда кенг кўламли халқаро тадбирлар ўтказилиши муносабати билан жорий этилмоқда. Хусусан, VIII Европа сиёсий ҳамжамияти саммити, Арманистон-Европа Иттифоқи саммити ва Ереван мулоқоти ташаббуси бўлиб ўтади. Кўплаб хорижий делегациялар ҳам ташриф буюриши режалаштирилган

– Хавфсизлик нуқтаи назаридан, фуқаролик дронларини ўз ичига олган умумий авиациянинг ҳар қандай парвозлари 2026 йил 3-5 май кунлари Арманистон ҳаво ҳудудида тақиқланади, — дейилади расмий баёнотда.

Аввалроқ, VIII Европа сиёсий ҳамжамияти (ЕСҲ) саммити 2026 йил 4 май куни Ереван шаҳрида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Яқинлашиб келаётган саммитнинг асосий мавзуларидан бири алоқа масаласидир. Хусусан, Ўрта йўлакни (Транскаспий халқаро транспорт йўналиши) ривожлантириш ва Европа, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё ўртасида товарлар, энергия ресурслари ва оптик толали алоқа бўйича узлуксиз алоқани таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.

Киритилди: 11:25 17.04.2026. Ўқилди: 782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!