Никол Пашинян бу қарорининг сабаби сифатида Арманистон Миллий Мажлисига (парламенти) 7 июнга белгиланган сайловлар олдидан сайловолди кампаниясида иштирок этиши зарурлигини кўрсатди.
"Апрел ойида Россияга ташрифим чоғида Путинга сайловолди кампанияси туфайли 9 майга бағишланган тадбирларда иштирок эта олмаслигимни маълум қилган эдим. Мен сайловолди кампаниясида қатнашишимни аллақачон эълон қилганман" , — деди Арманистон бош вазири.
Жорий йилда Украина дронлари ҳужуми хавфи туфайли 2007 йилдан бери илк бор ҳарбий техникаларсиз ўтказиладиган Москвадаги парадда бир неча хорижий етакчилар иштирок этиши кутилмоқда. Бироқ Кремл ҳозирча парадга боришга рози бўлган меҳмонларнинг тўлиқ рўйхатини очиқламаган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ьегишли рўйхат “байрамга яқин” эълон қилинишини билдирган.