Ушбу йўналиш 2025 йилдаги синов рейсининг давоми бўлди. Ўшанда Sea Legend контейнер ташувчи кемаси Хитойдан Буюк Британияга Арктика орқали биринчи марта 20 кунда етиб борган эди. 2026 йилда компания ёзги навигация мавсуми давомида саккизта рейсни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, Шимолий денгиз йўли ва Арктика ҳозирча анъанавий савдо йўналишларининг тўлиқ муқобилига айлана олмайди. Кема қатнови музликлар ҳолати ва об-ҳавога боғлиқ, кемалар махсус тайёргарликни талаб қилади, Арктикада қутқарув ишларини амалга ошириш учун зарур инфратузилма эса ҳали чекланган.
Бундан ташқари, суғурта харажатларининг юқорилиги ва йўналишнинг Россия қирғоқлари бўйлаб ўтиши билан боғлиқ геосиёсий хатарлар ҳам қўшимча тўсиқ бўлмоқда.