Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мураббийлар штабида фаолият юритган аргентиналик мутахассис Хуан Крус Гилл жамоани тарк этди.
Клуб матбуот хизмати маълумотига кўра, мутахассис оилавий сабабларга кўра "Нефтчи"дан кетишга қарор қилган.
"Нефтчи" Хуан Крус Гиллга клубдаги фаолияти ва жамоага қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, унга келгуси фаолиятида муваффақият тилаган.