Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Аргентиналик дарвозабон лазер билан боғлиқ воқеа туфайли 11 ўйинга дисквалификация қилинди

Аргентиналик дарвозабон лазер билан боғлиқ воқеа туфайли 11 ўйинга дисквалификация қилинди

Аргентиналик дарвозабон лазер билан боғлиқ воқеа туфайли 11 ўйинга дисквалификация қилинди.

Мексика футбол федерацияси “Тигрес” посбони Науэл Гусманни “Монтеррей”га қарши баҳсдан сўнг (3:3) “номақбул хатти-ҳаракатлари” учун 11 ўйинга четлатди.

Гусман жароҳати туфайли ўйинда иштирок этмаган. Бироқ рақиб жамоа стадиони VIP-секторида ўтирган Науэл “Монтеррей” дарвозабони Эстебан Андраденинг кўзига лазер тутгани камераларга тушиб қолган.

Ундан ташқари “Тигрес” жамоаси ҳам ички қонун-қоидаларга кўра дарвозабонни жазолаши, унга қўшимча жарималар белгилашини маълум қилган.

Гусман ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳамкасбидан узр сўраб пост ёзган.

Киритилди: 15:47 19.04.2024. Ўқилди: 755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!