Аргентинадаги президентлик сайловларида мамлакатнинг БРИКСга киришига қарши чиққан сиёсатчи Хавер Милей ғолиб чиқди. Бу ҳақда ҳукмрон партия номзоди Серхио Масса маълум қилди , деб хабар беради РИА Новости.
"Мен Хавер Милей билан боғланиб, уни табрикладим ва унга омад тиладим, чунки у кўпчилик аргентиналиклар кейинги тўрт йилга танлаган президент", - деди Масса.