Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

АРБИТРАЖ НИМА, АРБИТР КИМ?

АРБИТРАЖ НИМА, АРБИТР КИМ?

Арбитраж судида кўрилаётган даъвони таъминлаш чоралари иқтисодий суд томонидан кўрилиши мумкин.

“Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Кодексга арбитр тушунчаси киритилиб, арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар, жумладан, арбитрни тайинлаш, арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар муҳокамаси кўрилиши белгиланди.

арбитраж — доимий арбитраж муассасаси ёки муайян низони ҳал қилиш учун ташкил этиладиган арбитраж суди томонидан амалга оширилишидан қатъи назар, низони ҳал этиш тартиб-таомили;

арбитр — тарафлар томонидан низони арбитражда ҳал қилиш учун келишилган тартибда тайинланган жисмоний шахс.

Шунингдек, арбитрлар, арбитраж таркиби томонидан тайинланган экспертлар, арбитраж муассасасининг ходимлари, ҳакамлик судьялари – арбитраж ёки ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида гувоҳ сифатида чақирилиши ва сўроқ қилиниши мумкин эмаслиги белгиланди.

Эндиликда арбитраж судида кўрилаётган даъвони таъминлаш чоралари арбитраж муҳокамаси тарафининг аризасига кўра иқтисодий суд томонидан кўрилиши мумкин.

Қонун билан арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритиш тартиби белгиланди.

Шунингдек, Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги аризалардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Киритилди: 22:38 19.05.2022. Ўқилди: 6056 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!