Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Арал" - "Пахтакор" учрашуви Тошкентда ўтказилади

"Арал" - "Пахтакор" учрашуви Тошкентда ўтказилади

"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида 6 июль куни Тошкентга "Арал"га қарши ўйнайди.

Мазкур беллашув жамоаларнинг табиий чимли ва яхшироқ шароитли стадионда тўп тепиши, футболчиларни эҳтимолий жароҳатлардан асраш мақсадида жамоалар келишувига кўра, Тошкентда "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Кубокда жамоамиз жами уч баҳсда Қорақалпоғистон вакилига қарши ўйнаган. 1997 йил Нукусда 1:1, Тошкентда 7:3 натижалари қайд этилиб, "Шерлар" мусобақани давом эттирган. Ўша йили "Пахтакор" кубок соҳибига айланган. Ўтган йили гуруҳдаги учрашувда "Арал" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

"Арал" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 6 июль, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:30да бошланади.

Киритилди: 11:40 05.07.2024. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!