Мьнманинг Бутидаун қамоқхонасида ноқонуний сақланаётган ўнлаб араканлик аёллар қўриқчилар томонидан бўлаётган зўрвонликка дуч келмоқда.
Бу ҳақда Роҳинжа мусулмонларининг Европа кенгаши (ERC) раҳбари Анита Шуг “Анадолу” агентлигига маълумот берди.
ERC раҳбари Бутидаундаги араканлик мусулмонларнинг ҳолатидан чуқур қайғуда эканини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур қамоқхонада 100 дан ортиқ араканликлар Аракан озодлик армияси (ARSA) билан алоқадорликда айбланиб, ушлаб турилибди.
Кенгаш раҳбари жаҳон ҳамжамиятини айбсизсиз мусулмонларни қамоқда сақлаб келаётган Мьянма ҳукуматига босим ўтказишни ва араканликларни чиқариб юборилишига ҳисса қўшишга чақирди.
Manba: azon.uz