Эрон уранни фақат тинчлик мақсадларида 60 фоизгача бойитади, бу Теҳроннинг Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятларига мувофиқдир.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи NBC News телеканалида маълум қилди.
"Биз уранни тинчлик мақсадларида 60 фоизгача бойитамиз ва бу Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятларимизга мос келади. Биз шартномани бузмаяпмиз", деди у.