Бугун 15 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Арағчи: "Эрон билан боғлиқ муаммоларга ҳарбий ечим йўқ"

Арағчи: "Эрон билан боғлиқ муаммоларга ҳарбий ечим йўқ"

АҚШ Эронга қарши турли йўллар билан таҳдидларни такрорлашда давом этмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда маълум қилди.

"Биз бу таҳдидларга кўникиб қолганмиз. Улар (АҚШ) узоқ вақтдан бери турли йўллар билан таҳдидларини такрорлаб келишмоқда, аммо улар ўзлари ҳам бу таҳдидлар, ҳатто улар бошлаган уруш ҳам ҳеч нарсага эриша олмаганликларини ва эриша олмаслигини жуда яхши тушунишади", деб таъкидлади Арағчи.

Унинг сўзларига кўра, Эрон билан боғлиқ муаммоларга ҳарбий ечим йўқ.

"Эрон таҳдидларга қарши қатъий турибди ва бош эгмайди. Шу билан бирга, Эронга ҳурмат билан гапирадиганлар ҳам худди шундай жавоб олишади", деб таъкидлади у.

Киритилди: Бугун 09:55. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!