Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Араб давлатлари Сурияни ҳокимиятни тинч йўл билан алмашишга чақирмоқда

Араб давлатлари Сурияни ҳокимиятни тинч йўл билан алмашишга чақирмоқда


Иорданияда Сурияда Башар ал-Ассад режими қулагандан кейинги вазият муҳокама қилинган йиғилиш бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари мамлакатда ҳокимиятни тинч йўл билан ўтказиш, конституция ишлаб чиқиш ва сайловларни БМТ назорати остида ўтказишга чақирди.

Иордания шаҳрида бўлиб ўтган маслаҳатлашувларда саккиз араб давлати ташқи ишлар вазирларидан ташқари АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Кая Каллас ва БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Геир Педерсен иштирок этди.

Учрашувдан кейинги қўшма мурожаатида улар Суриядаги янги ҳукуматни ҳар қандай этник ёки диний камситишлардан огоҳлантирди ва «мамлакатни тартибсизликка олиб келмаслик» учун давлат институтларини сақлаб қолишга чақирди.

Киритилди: Бугун 11:02. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!