Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудида Марказий разведка бошқармаси бўлимига дрон ҳужум қилди

Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси ҳудудида Марказий разведка бошқармаси бўлимига дрон ҳужум қилди

Саудия Арабистонидаги АҚШ элчихонаси ҳудудида Марказий разведка бошқармаси (МРБ) станциясига дрон ҳужум қилди.

Бу ҳақда The Washington Post манбаларга таяниб хабар берган.

Нашрнинг хабар беришича, гумон қилинаётган Эрон дрони Ар-Риёддаги АҚШ дипломатик ваколатхонаси ҳудудида МРБ станциясига ҳужум қилган.

The Washington Post таъкидлаганидек, ҳодисада МРБ ходимларидан ҳеч бири жабрланмаган. Нашр шунингдек, бу ҳодисани "Ислом Республикаси учун рамзий ғалаба" деб ҳисоблаш мумкинлигини таъкидлайди.

Киритилди: Бугун 11:06. Ўқилди: 582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!