Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ар-Риёд аэропорти терминалига номаълум дрон келиб тушди

Ар-Риёд аэропорти терминалига номаълум дрон келиб тушди

Саудия Арабистонидаги Ар-Риёд аэропортининг 4-терминалига келиб чиқиши номаълум бўлган дрон урилди. Натижада аэропорт терминалида ёнғин содир бўлди.

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция вакили Турки ал-Малики бу ҳақда ижтимоий тармоқ платформасида ёзган. Хавфсизлик хизматлари аллақачон аэропортда ишламоқда.

"Номаълум снаряднинг ҳужуми Қирол Холид халқаро аэропортининг 4-йўловчи терминалига тегди. Ҳужум ёнғинга сабаб бўлди ва расмийлар воқеа жойида ишламоқда", дейилади баёнотда.

10 октябрь куни оммавий ахборот воситалари Ар-Риёд аэропорти яқинида портлашлар ҳақида хабар беришди. Кейинчалик, ракеталар аэропортнинг 3 ва 4-терминалларига урилиб, томнинг қисман қулашига сабаб бўлгани ҳақида хабар берилди.

Киритилди: 08:40 12.10.2026. Ўқилди: 1091 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда