Бугун 27 февраль, 2021 йил, шанба

O'ZB

АҚШнинг янги президенти Жо Байденнинг жиноятлари юзага чиқа бошлади(ми?)

АҚШнинг янги президенти Жо Байденнинг жиноятлари юзага чиқа бошлади(ми?)

AҚШ Конгресс аъзоси Маржори Тейлор Грин Вакиллар палатасида коррупцияда айблаб, президент Жо Байденга импичмент эълон қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда The Hill ёзмоқда.

“Президент Жо Байден президентликка муносиб эмас. У президент Обаманинг вице-президенти сифатида ишлаган вақтида ўз ваколатларини суиистеъмол қилган. Президент Байден ўғли Хантерни қўллаб-қувватлаш ва оиласининг чўнтакларини хорижий энергетика компанияларининг ноқонуний пуллари билан тўлдириш учун қўлидан келган барча ишни бажаришини исботлаган», – дейилади Гриннинг баёнотида.

Маълумот учун, Байден Украинага нисбатан ўғлининг бизнес манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳар қандай сиёсий қарорларни қабул қилишни рад этганди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида эълон қилинган ҳисоботда Хантер Байденнинг Украинанинг "Бурисма" компаниясидаги фаолияти AҚШ ташқи сиёсатига таъсир кўрсатгани исботланмади.

2020 йил май ойида Украина Олий Радасининг фракцион бўлмаган депутати Aндрий Деркач Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко, Байден ва AҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керрининг овози ёзилган телефон суҳбатларининг парчаларини эълон қилди. Хусусан, ёзувда Байден Порошенкога Байденнинг ўғли Хантер ишлаган "Бурисма" компаниясига раҳбарлик қилган Бош прокурор Виктор Шокинни 1 миллиард доллар эвазига лавозимидан озод этишни тавсия қилади. Аммо Порошенко бу аудиоёзувларни сохта деб атади.

Июнь ойида Деркач Порошенко ва Байден ўртасидаги телефон суҳбатлари аудиоёзувларининг иккинчи қисмини эълон қилди. Суҳбат давомида сиёсатчилар Украинанинг ички сиёсатини муҳокама қилдилар. Порошенко ёзувларни "тўқима" деб ҳисоблади ва буни "Киев ҳамда Вашингтон ўртасидаги стратегик шерикликни бузишга уриниш" деб атади.

Июль ойи бошида Порошенко ва Байден ўртасидаги суҳбатнинг яна бир қисми эълон қилинди, унда Украина махсус хизматларининг Қримдаги саботажи билан боғлиқ. Сентябрь ойида эълон қилинган "запис"да эса Дональд Трампнинг президентлиги билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Киритилди: 16:26 22.01.2021. Ўқилди: 5567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!