АҚШнинг Ямандаги навбатдаги ҳаво ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди. Бу ҳақда яманлик ҳусийлар назоратидаги Al-Masirah телеканали хабар берди. Яман Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, зарбалар пойтахт Санадан жануб ва шимолий ҳудудларга берилган, 20 га яқин ҳужумлар қайд этилган.
Америка томони хусийларнинг Қизил денгиздаги савдо кемаларига уюштирган ҳужумларига жавобан март ойи ўрталарида ҳусийларга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлаган эди. Вашингтон қуролли гуруҳни минтақадаги халқаро хавфсизлик ва эркин савдога путур етказаётганликда айблайди.
АҚШ президенти Доналд Трамп ўтган ҳафта қаттиқ баёнот бериб, агар ҳужумлар тўхтамаса, ҳусийларни “бутунлай йўқ қилиш” билан таҳдид қилган эди. Шунга қарамай, гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда ва АҚШ ўз позицияларига зарба беришда давом этмоқда.
Ямандаги вазият ниҳоятда кескинлигича қолмоқда: Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳусийлар мамлакатнинг катта қисмини, жумладан, пойтахтни ҳам назорат қилмоқда. Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари ўз ҳаракатларини халқаро юк ташиш ва Яқин Шарқдаги барқарорликка бевосита таҳдид деб билади.