Пентагон раҳбари Ллойд Остин ва Украина мудофаа вазири Рустем Умеров Американинг Киевга янги ҳарбий ёрдам пакетини муҳокама қилди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Патрик Райдер ёзма баёнотида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг сўзларига кўра, суҳбат чоғида вазирлар Украина Қуролли Кучларининг жорий операциялари ва армиянинг қурол-яроғга бўлган эҳтиёжи мавзусига тўхталиб ўтган.
«Котиб Остин, шунингдек, АҚШ хавфсизлик ёрдами, жумладан, бугун президент Жо Байден томонидан эълон қилинган 125 миллион долларлик пакет ҳақида ҳам маълумот берди», деди Райдер.