Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденга простата саратони ташхиси қўйилди

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденга простата саратони ташхиси қўйилди

Сиёсатчининг жамоаси Байден ўтган ҳафта шифокорларга ташриф буюргани ҳақида хабар берди. Жума куни унга суяк метастазлари билан простата саратони ташхиси қўйилган .

Жо Байден 82 ёшда. Собиқ президент ва унинг оиласи ҳозир шифокорлари билан даволаниш усулларини муҳокама қилмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзидан олдинги президентга тезроқ соғайиб кетишини тилади .

"Мелания ва мен Жо Байденнинг яқинда қўйилган тиббий ташхиси ҳақида қайғурдик. Биз Жилл ва унинг оиласига энг самимий ва эзгу тилакларимизни билдирамиз, Жонинг тез ва муваффақиятли соғайиб кетишини тилаймиз", деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғида.

Киритилди: 15:25 19.05.2025. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!