"Трамп маъмурияти ташаббуси билан ишлаб чиқилаётган янги “Олтин гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизими тўртта мудофаа босқичидан иборат бўлади — биттаси сунъий йўлдош орқали, учтаси эса ер устида. Тизим Қўшма Штатларнинг материк қисми, Аляска ва Гавайида жойлаштириладиган 11 та қисқа масофали батареяни ўз ичига олади", дея хабар бермоқда Reuters манбаларига таяниб.
Маълумотларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 175 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бироқ зарур бўладиган учириш мосламалари, тутиб олувчи ракеталар, ер усти станциялари ва ракета майдончалари сони борасида ҳали аниқ қарор йўқлиги таъкидланган.
"Ҳозирги пайтда АҚШ Конгресси мазкур лойиҳага июл ойида қабул қилинган бюджет қонуни доирасида 25 миллиард доллар ажратган. Трампнинг 2026 йилги президент бюджети сўровига эса қўшимча 45,3 миллиард доллар киритилган", дейилади агентлик хабарида.