Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШнинг энг даҳшатли қуроллари номи маълум қилди

A A A
АҚШнинг энг даҳшатли қуроллари номи маълум қилди

Aмериканинг 19FortyFive нашри AҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг энг ҳалокатли қуроллари рўйхатини чоп этди.

Рўйхатда биринчи бўлиб "ҳамма бомбаларнинг онаси" – 2003 йилда Aфғонистонда биринчи марта ишлатилган, оғирлиги ўн тоннагача бўлган GBU-43/B Massive Ordnance Air Blast (MOAB). Aмерика Қўшма Штатлари Ҳарбий-ҳаво кучларида GBU-43/B MOAB мавжуд. Кейинги B-52 Stratofortress стратегик бомбардимон қуроли, у биринчи марта 1952 йилда учган. Бу самолётларнинг жами 744 таси ишлаб чиқарилган. "У ядровий бомбалардан тортиб оддий бомба, қанотли ракеталар ва гипертовушли ракеталарга қадар ҳамма нарсани таший олади. У асосан бошқариладиган бомба ташийди, масалан, Joint Direct Attack Munition (JDAM).

Рўйхат учинчи ўринда "тарихдаги энг узоқ жанговар миссия рекордини" сақлайдиган стратегик бомбардимончи B-2 Spirit. "У AҚШдан учиб, ёнилғи қуйиши, бошқа қитъаларга бомба ташлаб, кейин уйига қайтиши мумкин", деб ёзади 19FortyFive.

Рейтинг бешинчи авлод F-35 Lightning II ва F-22 Raptor қирувчи самолётлари билан якунланади.

Сентябрь ойида AҚШнинг энг йирик ҳарбий-саноат корпорацияси Lockheed Martin харидорларга барча вариантдаги 700 та F-35 Lightning II самолёти етказиб берилганлигини эълон қилди.

Киритилди: 16:27 09.10.2021. Ўқилди: 5523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар