Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШнинг душманлари қанча?

АҚШнинг душманлари қанча?

Айни пайтда камида эллик давлат АҚШга талафот етказиши мумкин, бу эса мамлакат раҳбариятининг хавотирига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Давлат департаментининг сиёсий режалаштириш бўлими бошлиғи Кинон Скиннер Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказидаги чиқишида маълум қилди.

Скиннернинг айтишича, ХХ аср охрида АҚШнинг асосий рақиби Совет Иттифоқи эди. Иттифоқдан ташқари Хитойда ҳам ядровий қурол бўлган, бироқ у совуқ уруш га қўшилишни истамагани учун АҚШнинг рақиби деб ҳисобланмаган. Ҳозирга келиб эса Хитой нафақат ҳарбий, балки иқтисодий соҳада ҳам Америка билан рақобат қила бошлади.

Айни пайтда элликка яқин давлат хавотирга сабаб бўляпти. Улар нафақат АҚШга ядровий ҳужум уюштириши, балки киберуруш, иқтисодий уруш, ахборот уруши орқали ҳам зарар етказиши мумкин , деди Кинон Скиннер.

Киритилди: 16:02 16.03.2019. Ўқилди: 2729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!