Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШнинг Детройт шаҳрида юз берган отишмада 2 киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди

АҚШнинг Детройт шаҳрида юз берган отишмада 2 киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди

АҚШнинг Детройт шаҳрида 7 июль куни тонгда юз берган отишма оқибатида 2 киши ҳалок бўлган ва 19 киши яраланган. Бу ҳақда Мичиган штати полицияси берган маълумотга асосланиб, CNN нашри хабар берди.

Манбага кўра, отишма якшанба куни тонгги 2:30 да рўй берган. Кўнгилочар тадбир пайтида бир неча фуқаро орасида отишмна бўлган. Вазият жиддийлашгач ҳудудга полиция етиб келган.

Полиция келгунига қадар икки фуқаро ўқдан ҳалок бўлган. Отишмани содир этганлар яширинишга улгурган. Суриштирув давом этаётгани боис расмийлар ҳалок бўлганлар ва яраланганлар шахсини ошкор қилмаган.

Воқеа ортидан ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва мустақил тадқиқотчилар ёз ойларини Қўшма Штатларда қуролли зўравонликлар кўпаядиган вақт сифатида алоҳида қайд этади. Ҳар йилги статистикага кўра, 1-7 июль оралиғида қуролли зўравонликлар ҳамда оммавий қотилликлар авж палласига чиқади.

Киритилди: 15:45 08.07.2024. Ўқилди: 992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!