Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШнинг давлат қарзи 35 трлн доллардан ошди

АҚШнинг давлат қарзи 35 трлн доллардан ошди

АҚШнинг умумий давлат қарзи биринчи марта 35 триллион доллардан ошди. Бу ҳақида Молия вазирлиги хабар қилди.

Америка департаменти веб-сайтида 29 июль ҳолатига кўра “жами давлат қарзи” устунида 35 триллион доллар миқдори кўрсатилган. Январь ойи бошида АҚШ давлат қарзи биринчи марта 34 триллион доллардан ошганди.

АҚШ Конгрессининг Бюджет бюроси маълумотларига кўра, 2034 йилга бориб АҚШнинг давлат қарзи 50,7 триллион долларга ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 122 фоизига ошади.

Шунингдек, АҚШ бюджети тақчиллиги 2024 йилда 1,9 триллион долларни ташкил этади ва 2034 йилга келиб 2,8 триллион долларгача ошади.

Киритилди: 23:35 29.07.2024. Ўқилди: 1602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!