Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Хейли президент сайловида иштирок этмоқчи

АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Хейли президент сайловида иштирок этмоқчи

АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили ҳамда Жанубий Каролина штатининг собиқ губернатори Никки Хейли 2024 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ президенти сайловида ўз номзодини кўрсатади, деб хабар тарқатди CNN телеканали.

У ушбу қарорини 15 февралда Чарльстонда эълон қилади. Хейли Республикачилар партиясидан номзодини қўймоқчи.

2022 йил кузда собиқ Президент Дональд Трамп ҳам 2024 йилда бўладиган президент сайловида иштирок этиш режасини маълум қилган эди. Американинг амалдаги Президенти Жо Байден сайловда иштирок этиш нияти борлигини айтган бўлсада, лекин расман эълон қилганича йўқ.

Киритилди: 10:01 03.02.2023. Ўқилди: 1510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!