Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШга қочиб ўтган хитойлик вирусолог коронавирус ҳақидаги ҳақиқатларни фош қилди

АҚШга қочиб ўтган хитойлик вирусолог коронавирус ҳақидаги ҳақиқатларни фош қилди

Хитойдан АҚШга қочиб ўтган вирусолог Ли-Менг Ян "Fox News" нашрига интервью берди. Интервьюда бир қатор кутилмаган фактларни маълум қилди.

Унинг фикрича, Хитой коронавирус ҳақида олдинроқ билган. Унинг раҳбарлари ҳаётни сақлаб қолиши мумкин деб ҳисоблаган тадқиқотларини ҳам эътиборсиз қолдирган.

Аёлнинг қўшимча қилишича, улар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти грипп вируси ва пандемияга ихтисослашган маълумот лабораторияси мақомини олган ҳолда, айниқса, вирус 2020 йилнинг дастлабки кунларида тарқала бошлаганлиги сабабли дунёни хабардор қилиши керак эди.

Ян, ҳозир яшириниб, ўзи туғилган мамлакатда ҳукумат унинг обрўсига путур етказишга ҳаракат қилаётганини, ҳукумат унга қарши киберҳужум уюштираётганлигини таъкидлади.

Ян ҳаёти хавф остида деб ҳисоблайди. У ҳеч қачон ўз уйига қайтиб боролмайди ва ўз дўстлари ёки оиласини бошқа кўролмайди.

"AҚШга келганимнинг сабаби, мен коронавирус ҳақидаги ҳақиқатни етказишим керак эди", деди у Fox Newsга.

Aгар у Хитойда бўлиб ўтган воқеани айтиб беришга ҳаракат қилса, "ғойиб бўлиши ва ўлдирилишини" ҳам яширмади.

Ян коронавирусни ўрганган дунёдаги биринчи олимлардан бири бўлганини даъво қилиб, унга раҳбари Лео Пун 2019 йилда SARS-га ўхшаш касалликни ўрганишни буюрган.

"Хитой ҳукумати чет эллик мутахассисларга, шу жумладан Гонконгдаги мутахассисларга Хитойда тадқиқот ўтказишга рухсат беришдан бош тортди, – деди у. – Шундай қилиб, мен кўпроқ маълумот олиш учун дўстларимга мурожаат қилдим".

Яннинг айтишича, коронавируснинг одамдан одамга юқиши ўша пайтлардаёқ маълум бўлган, унинг дўстларидан бири буни аниқлаган ва топилмаларининг бир қисмини хўжайинига қайтарган. Раҳбари эса бунга жавобан шунчаки бошини қимирлатиб қўйган ва ишлашда давом этишини айтган.

Аммо бир неча кундан кейин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шундай баёнот берди: "Хитой расмийларининг фикрига кўра, ушбу вирус баъзи беморларда оғир касалликларга олиб келиши мумкин ва одамлар ўртасида осонликча юқмайди”.

Яннинг сўзларига кўра, у ва унинг ҳамкасблари Хитойда ушбу вирусни муҳокама қилишган, аммо тез орада оҳанг кескин ўзгарган.

Вирусни очиқ муҳокама қилган шифокорлар ва тадқиқотчилар тўсатдан тазйиқ остида қолишган. Ухан шаҳрида бўлганлар эса тафсилотларни сўрамасликлари ҳақида огоҳлантирилган.

Шифокорлар даҳшатли тарзда: "Биз бу ҳақда гапира олмаймиз, лекин ниқоб кийишимиз керак, дейишарди”, – деди Ян.

Кейин вируснинг одамдан одамга юқиш кўрсаткичлари экспонент равишда ўсишни бошлади ва Ян жавобларни қидира бошлади.

"Ўз вақтида даволанмайдиган ва ташхисни вақтида қабул қилмайдиган кўплаб беморлар бор, – деди Ян. – Шифокорлар қўрқишади, лекин улар гапира олмайдилар".

Унинг сўзларига кўра, Ян ўз топилмаларини январь ойида яна раҳбарига маълум қилган. Лекин раҳбари унга "сукут сақлашни ва эҳтиёт бўлишни” тайинлаган.

"У менга илгари огоҳлантирганидек, қизил чизиқни босманг, деди”, – дейди Ян.

У, шунингдек, ЖССТга қарашли лаборатория ҳаммуассиси, профессор Малик Пейрис бу ҳақда билганлигини, аммо ҳеч нарса қилмаганлигини таъкидлайди.

Пейрис ҳам изоҳ бериш учун сўровларга жавоб бермади.  Ян эса бундан жаҳлланди, аммо ажабланмади.

"Мен буни аллақачон билганман, чунки ЖССТ каби Хитой ҳукуматига ва Хитой Коммунистик партиясига қарши бундай халқаро ташкилотнинг коррупциясини биламан, – деди у. – Бу нотўғри маълумотларнинг дунёга тарқалишини истамайман".

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Хитой коронавирусни яшириш ҳақидаги даъволарни кескин рад етди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ян, Пун ёки Пейрис ташкилотда бевосита ишлаганини рад етди.

"Профессор Малик Пейрис юқумли касаллик мутахассиси, ЖССТ миссиялари ва эксперт гуруҳларида бўлган, – деди ЖССТ вакили Маргарет Энн Харрис. – Аммо бу уни ЖССТ ходимига айлантирмайди ва у ЖССТ вакили ҳам эмас".

Ундан олдин ҳам кўпчилик сингари, Ян Хитойга қарши гапиришга қарор қилганида, унинг ҳаёти, шунингдек, унга яқин бўлганларнинг ҳаёти хавф остида бўлганлигини аниқлади.

Ян кетишга қарор қилди, аммо унинг лабораториясида ишлаган эри рафиқаси билан боғлиқ вазиятни билганида ҳолат вазият мураккаблашди.

"У бутунлай хафа бўлди, – деди Ян эри ҳақида гапириб. – У мени айблади, ишончимни йўқотмоқчи бўлди... У барчамизни ўлдиришади деди".

Ян эса шу гапдан сўнг ёлғиз ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди.

У AҚШга чипта олди. 13 соатлик саёҳатдан кейин Лос-Aнжелес халқаро аэропортига келиб қўнганида, уни божхона ходимлари тўхтатдилар.

Янни қўрқув қамраб олди ва қамоққа тушишини ёки Хитойга қайтарилишини билмас эди.

"Мен уларга ҳақиқатни гапиришим керак эди, – деди у. – Мен тўғри иш қиляпман. Шунинг учун уларга: "Хитойга қайтиб боришга ижозат берманг. Мен Covid-19 ҳақидаги ҳақиқатни айтган одамман... Ва илтимос, мени ҳимоя қилинг. Хитой ҳукумати мени ўлдиради", дедим”.

Тахминларга кўра, ФҚБ уни терговга чақирган. Яннинг таъкидлашича, улар бир неча соат давомида у билан суҳбатлашишди, далил сифатида уяли телефонини олиб, ўз манзилига боришига рухсат беришди.

Яннинг таъкидлашича, ҳукумат у туғилиб ўсган Кингдао шаҳрини эгаллаб олган ва агентлар унинг квартирасини титиб ташлашган, ота-онасини сўроқ қилишган. У онаси ва отаси билан боғланганида, улар уйига келишини илтимос қилишди, у нима ҳақида гапираётганини билмаслигини айтишди ва жанжалдан воз кечишини сўрашди.

Гонконг университети унинг саҳифасини ўчириб ташлади, эҳтимол, йиллик таътилда бўлганига қарамай, унинг онлайн-порталлари ва электрон почталарига кириш ҳуқуқини бекор қилди.

"Доктор Ли-Менг Ян энди университетнинг ходими эмас, – дейилган баёнотда. – Ҳозирги ва олдинги ходимларимизга бўлган ҳурматимиз туфайли биз у ҳақида шахсий маълумотларни ошкор қилмаймиз. Бизни тушунганингиз учун раҳмат".

Aмерика Қўшма Штатларидаги Хитой элчихонаси Fox Newsга Яннинг кимлигини билмасликларини, Хитой пандемияга қарши қаҳрамонона курашганини айтди.

"Биз бу одам ҳақида ҳеч қачон эшитмаганмиз, – дейилганди элчихона жўнатган электрон хабарда. – Хитой ҳукумати Covid-19 пайдо бўлганидан бери тезкор ва самарали жавоб қайтарди. Унинг барча саъй-ҳаракатлари аниқлик билан тасдиқланган. Фактлар барчага маълум".

Хитойдан қочган Ян эса гапиришда давом этишини маълум қилди.

Киритилди: 13:16 12.07.2020. Ўқилди: 23646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!