21 январь куни АҚШдан депортация қилинган Ўзбекистон фуқаролари билан навбатдаги чартер рейси етиб келди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ушбу рейсда 44 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди.
Чартер рейси АҚШнинг тегишли ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган бўлиб, унинг амалга оширилиши орқали Ўзбекистон фуқароларининг ватанга хавфсиз ва ўз вақтида қайтарилиши таъминлан.
«Мазкур тадбир Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир муҳим намунасидир. Юртимиз фуқароларининг ўзга давлатларда хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни ватанига қайтариш борасидаги ҳамкорлик давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароларининг ўзга давлатларда хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни Ватанига қайтариш борасидаги ҳамкорлик давом этмоқда.