Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШдан америкаликларга жиддий огоҳлантириш!

A A A
АҚШдан америкаликларга жиддий огоҳлантириш!

АҚШ барча америкаликларни, ҳатто журналистларни ҳам Россияни тарк этишга чақирмоқда.

Бу чақириқ билан АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби чиқди, деб хабар бермоқда CNN.

"Ҳозир америкаликлар Россияда бўлишининг вақти эмас. Агар сиз Россияда бўлсангиз — хоҳ ишда, хоҳ таътилда, хоҳ ҳар қандай саёҳат мақсадида — ҳозир кетишингиз керак. Россия сиз учун энг яхши жой эмас, гарчи сиз у ерда фаолият юритадиган журналист бўлсангиз ҳам. Россия энди АҚШ фуқаролари учун душман муҳитга айланди. Ва агар сиз у эрда бўлсангиз, кетиш вақти келди", — дея таъкидлади Кирби.

Бир кун аввал Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер ҳам худди шундай баёнот билан чиққан ва "Россия америкаликлар учун хавфсиз эмас", — деб таъкидлаган эди.

Киритилди: 00:52 01.04.2023. Ўқилди: 5011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!