"36 кундан бери АҚШ федерал ҳукумати фаолияти қисман тўхтатилган, бунга сабаб Конгресс давлат хизматларини молиялаштириш бўйича келишувга эриша олмаган", дея хабар бермоқда BBC нашри.
Қўшма Штатларда шатдаун давомийлиги бўйича аввалги рекорд муддат Доналд Трампнинг биринчи президентлик даврида, 2019 йил январида якунланган. Ўшанда АҚШ федерал ҳукуматининг фаолияти 35 кунга тўхтатилганди.
Жорий шатдаун 1 октябрда бошланди, чунки Конгресс ҳукуматни молиялаштириш масаласида келиша олмади. Конгрессдаги демократлар Medicaid тиббий суғуртаси учун солиқ имтиёзларини узайтириш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий дастурларни молиялаштиришни талаб қилмоқда, республикачилар эса бу талабларни қўллаб-қувватлашдан бош тортмоқда.
Шатдаун туфайли 650 минг федерал хизматчи маош тўланмайдиган таътилга юборилган, яна 600 минг киши эса муҳим соҳаларда маошсиз ишлашда давом этмоқда, уларга кейинчалик тўлов амалга оширилади.
Бундан ташқари, молиялаштиришнинг тўхташи туфайли озиқ-овқат учун ёрдам (масалан, озиқ-овқат талонлари шаклида) оладиган америкаликларга кўмак ҳажми ҳам қисқарган. Мутахассисларга кўра, АҚШ иқтисодиёти шатдаун сабаб ҳар ҳафта деярли 2 миллиард доллар зарар кўрмоқда.