Америка Қўшма Штатларидаги бир нечта McDonald's шохобчаларида заҳарланишнинг ўнлаб ҳолатлари қайд этилганидан сўнг компания акциялари нархи 6 фоизга тушиб кетди.
Заҳарланиш оқибатида бир кекса мижоз вафот этди ва яна ўн киши касалхонага ётқизилди.
Ўнта штатда жами 49 та заҳарланиш ҳолати қайд этилган.