Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШда Хитой учун ишлаган жосус қўлга олинди

A A A
АҚШда Хитой учун ишлаган жосус қўлга олинди

Сингапур фуқароси Цзюнь Вэй Ео AҚШда рўйхатдан ўтмаган хорижий агент сифатида ишлаган деб топилди, дея хабар бермоқда AҚШ Aдлия вазирлиги веб-сайти.

"Цзюнь Вэй Ео (шунингдек, Диксон Ео номи билан ҳам танилган), AҚШда бош прокурорни олдиндан огоҳлантирмасдан ноқонуний агент сифатида ишлаганликда айбланди", дейилади баёнотда.

Цзюнь Вэй Ео AҚШ разведкаси билан ҳамкорликни 2015 йилда бошлаган, деб хабар беради AҚШ Aдлия вазирлиги. Дастлаб у Осиёнинг бошқа мамлакатлари тўғрисида маълумот тўплади, аммо кейин у AҚШда ишлашга йўналтирилди. Қўшма Штатларда у ҳарбий-сиёсий маълумотларни тўплади ва уни Хитойга узатди, шунингдек бошқа одамларни ёллаш билан шуғулланди.

Ўз мақсадлари учун у 2018 йилда ўзи яратган консалтинг компаниясидан фойдаланган ва унга Aмерика ҳукумат агентликлари билан ишлайдиган бошқа таниқли AҚШ консалтинг фирмаси билан деярли бир хил ном берган. У ўз компаниясида ишлаш учун бўш иш ўринларини жойлаштирган ва ишга кирганларнинг 90 фоизи илгари AҚШ давлат идораларида ишлаган ва махфий маълумотларга эга бўлган. Цзюнь уларнинг маълумотларини ўз раҳбарларига топширган.

Энди айбдор кўпи билан 10 йилга қамалиши мумкин. Суд қарори 9 октябрга белгиланган.

Киритилди: 15:22 25.07.2020. Ўқилди: 3395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар