Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

AҚШда университет яқинида отишма юз берди, бир киши ҳалок бўлди

AҚШда университет яқинида отишма юз берди, бир киши ҳалок бўлди

AҚШнинг Жоржия штатида, Форт Вэлли университети корпусида отишма содир бўлди. Бу ҳақда 23 октябрь, шанба куни маҳаллий ҳокимиятга таяниб, ABC News телеканали хабар бермоқда.

Ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳатланди. Расмийларга кўра, марҳум университет талабаси бўлмаган, жабрланганларнинг аҳволи барқарор.

WSB-TV телеканали маълумотларига кўра, 27 ёшли Тайлер Френч ҳалок бўлган.

Университет вазиятни ўрганар экан, университетни вақтинча ёпди. Полиция талабалар ва ходимлар хавф остида эмаслигини билгач, яна очилди.

Отишма ҳақида ҳозирча бошқа маълумот йўқ.

Киритилди: 17:35 24.10.2021. Ўқилди: 1308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!