АҚШнинг Ню-Ҳемпшир штатининг Конкорд шаҳридаги касалхонада отишма юз берди.
Бу ҳақда штат полицияси маълум қилди.
“Полиция Конкорддаги Ню-Ҳемпшир касалхонасида содир бўлган отишма бўйича тергов олиб бормоқда”, — дея эълон қилди полиция “Х” ижтимоий тармоғида.
Ҳодиса оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани қайд этилмоқда. Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида қуролли ҳодисани содир этганликда гумон қилинаётган жиноятчи ҳам бор.