Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда самолёт қулаши натижасида 4 киши ҳалок бўлди

АҚШда самолёт қулаши натижасида 4 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Иллинойс штатида бир двигателли самолётнинг қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, Associated Press агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бортда икки аёл ва икки эркак бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт электр узатиш линиясига урилгани сабабли қулаган.

Штат маъмурияти ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш учун тергов бошлади.

Киритилди: 17:25 20.04.2025. Ўқилди: 880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!