Полиция маълумотларига кўра, самолёт Трако-Тахо аэропортига қўнишга тайёргарлик кўрган. Самолёт қулаши оқибатида Трако-Таходаги гольф майдончаси яқинидаги ўрмон ёниб кетган. Вилоят ҳокимияти ёнғин маҳаллийлаштирилгани ва ҳозирда шаҳар учун ҳеч қандай хавф йўқлигини хабар қилган. Расмийларнинг аниқлик киритишича, ёнғин фақат самолёт қулаган ҳудудга таъсир қилган.
Ҳалок бўлганлар сони тўғрисида ҳали маълумот келтирилмаган. Бироқ бортдаги барча йўловчи ҳалок бўлгани айтилмоқда. Шунингдек, учувчи командир самолётнинг зудлик билан қулашидан олдин қайд этилган носозликлари тўғрисида хабар бергани ҳам маълум эмас. Яқин орада расмийлар қўшимча маълумот бериши кутилмоқда.