Чикаго чеккасидаги "Нажот армияси" жамоат маркази олдида отишма содир бўлди. Камида тўрт киши жароҳатланган.
Американинг CBS News телеканалига кўра, отишма 21 июнь куни тушдан кейин содир бўлган. "Нажот армияси" марказида 3 июнь куни отиб ўлдирилган қиз хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтганди.