Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШда миграция инқирози бошланмоқда

A A A
АҚШда миграция инқирози бошланмоқда

АҚШ ички хавфсизлик вазирлигининг маълумотига кўра, ўтган йилнинг октябрь ойидан жорий йилнинг февраль ойига қадар камида 220 минг ноқонуний мигрант чегарачилардан қочиб ўтган. Бу рақамлар орасига чегарадан ўтишда қўлга олинганлар йўқ. Шунга қарамай, FoxNews рақамлар жуда пасайтириб эълон қилинганини айтмоқда.

Боз устига, қўлга тушган ноқонуний мигрантлар ватанига қайтариб ҳам юборилмайди. 2021 йилнинг ноябрь ойида АҚШда 173,5 мингдан ортиқ, декабрда 179 минг, январда эса 62,5 минг ноқонуний мигрант қўйиб юборилган.

Республикачилар Байден админстрациясининг юмшоқ миграцион сиёсатига қарши инқироздан огоҳлантирмоқда. Бунинг фонида вакиллар палатаси Ички хавфсизлик вазири Алехандро Майоркасадан истеъфога кетишни талаб қилди.

Шусиз ҳам мамлакатда амалдаги президент Жо Байденнинг рейтинги тушиб кетган.

Киритилди: 12:22 26.02.2022. Ўқилди: 4812 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар