Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда мактаб ўқувчилари зерикишдан уйни ёқиб юборишди

АҚШда мактаб ўқувчилари зерикишдан уйни ёқиб юборишди

Мактаб қизлари зерикишдан АҚШдаги бўш уйни ёқиб юборишди ва видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирганларида қўлга тушишган.

Ҳодиса Пенсильвания штатининг Ферндейл ҳудудида содир бўлган. Полиция маълумотларига кўра, ўт қўйишда 12 ёшдан 14 ёшгача бўлган тўрт нафар ўспирин иштирок этган. Улар Snapchat видеоси кадрларида қизларнинг қандай қилиб олов ёқаётгани акс этган.

WPXI хабар беришича, мактаб ўқувчилари диванга қутичани қўйишган ва ичига ёниб турган қоғоз парчаларини ташлашган. Бунда улар аэрозол қутиларидан, шу жумладан ҳашаротлар пуркагичидан фойдаланганлар. Ўсмирлар оловни «зерикканликлари сабабли» бошлашганини айтишди,- дейди Ферндейл полицияси бошлиғи Джон Блейк.

Таъкидланишича, ҳодиса натижасида полициячи ва ўт ўчирувчи енгил тан жароҳати олган.

Шунингдек, номаълум шахс яқин атрофдаги уйга кириб, матрасни ёқиб юборган, ўқувчи қизларни бу ёнғинга ҳам алоқадорлиги текширилмоқда. Ҳозир қизлар уйларига қўйиб юборилган. 

Киритилди: 21:17 12.04.2021. Ўқилди: 2193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!