АҚШнинг Питтсбург шаҳрида номаълум шахслар мактаб автобусини ўққа тутди. Яраланган 15 ёшли ўсмир шифохонада вафот этган, деб хабар беради The City of Pittsburgh.
Маълум қилинишича, отишма вақтида автобус салонида фақат ўқувчилар ва ҳайдовчи бўлган.
Яраланган ўсмир оғир аҳволда шифохонага етказилган. Бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамай, у тиббиёт муассасасида вафот этган.
«Унинг кўкрагига камида битта ўқ теккан. Унга мактаб автобусига ўтирганида ўқ узишган. Тиббиёт ходимлари уни шифохонага оғир аҳволда олиб келган», — дейдилади хабарда.
Таъкидланишича, ўқувчилардан бошқа ҳеч кимга жароҳат етмаган. Полиция ҳозирча икки нафар гумонланувчини қидирмоқда, суриштирув ишлари давом этяпти.