Кучли довул АҚШдаги 90 кишилик қариялар уйини вайрон қилди. Табиий офат натижасида икки киши ҳалок бўлган.
Шунингдек, бино вайроналари остида ҳамон 20 га яқин киши қолгани маълум қилинган.
АҚШнинг Кентукки штати губернатори эса довул оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигидан хавотирда эканини маълум қилди.
Теннесси, Арканзас, Миссури ва Иллинойс штатлари бўрондан анчагина талофат кўрди. Иллинойс штатида Амазон электрон тижорат компаниясига тегишли омборнинг томи қисман қулаб тушди, омборда эса одамлар қолиб кетган.