Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШда коронавируснинг асосий ферменти рентгенограмма қилинди

АҚШда коронавируснинг асосий ферменти рентгенограмма қилинди

Коронавируснинг атом тузилишини ўрганаётган олимлар вируснинг асосий ферментларидан бирини рентгенограмма қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Аргон миллий лабораторияси хабар берди.

Британия Колумбияси университетидан (UBC) олимлар жамоаси кристалланган шаклдаги SARS-CoV-2 оқсилларини ўрганиш учун мукаммал рентген нурлари ёрдамида биринчи марта вируснинг асосий протеазини — вируснинг кўпайиши ва бошқа инсон ҳужайраларига юқиши учун керак бўлган катта оқсиллар кесишишига имкон берувчи ферментини кузатди.

АҚШнинг Энергетика вазирлиги қошидаги Аргон миллий лабораториясида фотонларнинг мукаммал манбаси (APS) сабабли бундай натижага эришилди.

APS шифокорлар томонидан фойдаланиладиган рентгендан миллиард баробар кучли нур ишлаб чиқаради, бу эса тадқиқотчиларга коронавируснинг протеазларини атом даражасидаги энг майда унсурларигача ўрганишга имкон беради.

Олимларнинг фикрига кўра, янги маълумотлар протеазни ва, шу билан бирга, вируснинг кўпайишини блоклайдиган паст молекуляр воситаларни танлашга имкон беради.

Маълумот учун, ўтган бир ҳафта ичида бутун дунёда коронавирусга чалиниш бўйича 4 миллионтадан ортиқ янги ҳолат аниқланди. ЖССТ қайд этишича, бу ундан олдинги бир ҳафталик кўрсаткичга нисбатан 5 фоизга кўпдир. Вирусдан ўлим ҳолатлари эса сўнгги етти кунда 11 фоизга кўпайиб, 71 мингтага етди.

Киритилди: 09:53 09.04.2021. Ўқилди: 1573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!