Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШда коронавирусдан ўлаётганлар сони ошди

A A A
АҚШда коронавирусдан ўлаётганлар сони ошди

АҚШда кунига коронавирусдан вафот этганлар сони 7 фоизга ошди. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, мамлакатда 51. 017 киши инфекция қурбонига айланган.

Шунингдек, ушбу касалликка чалинганлар сони 3,5 фоизга ўсиб, 890 минг кишига етди. Аммо, Блумберг хабарига кўра, бу рақам ушбу ҳафтада қайд этилган ўртача 3,8% дан паст.

Қўшма Штатлар CОВИД-19дан ўлим бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди. Италияда қурбонлар сони икки баравар кам — 25. 969 нафар, ундан кейин Испания (22. 524) ва Франция (22. 245) туради.

Киритилди: 14:26 25.04.2020. Ўқилди: 3565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар